«Аякс» ҳужумчиси Лассина Траоре «Шахтёр»га ўтди.
20 ёшли ўйинчи Донецк клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ «кончилар» буркиналик форвард учун 10 млн евро тўлаши хабар қилинганди.
Траоре ўтган мавсумда Нидерландия чемпионатида 12та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди.