Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Зампарини: «Лига «Милан»нинг сўрови сабаб ўйинларни бошқа муддатга қолдиришга қарор қилди»

Баҳо:
+ | -

«Палермо» президенти Маурицио Зампаринининг таъкидлашича, «А» Серия раҳбарияти чемпионат ўйинларини ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бошқа муддатга қолдириш ҳақида қарорларни фақатгина «Милан»нинг сўровидан сўнг қабул қилган. Бу ҳақда «Football Italia» нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни «Милан» вице-президенти Адриано Галлиани «27 йилдан бери кўрмаган об-ҳавосини кўриб тургани учун», «Наполи»га қарши 22-тур учрашувини бошқа муддатга қолдиришни сўраб, Лига раҳбари Маурицио Береттага хат ёзган. Галлианинг ёзишича, ўйин куни (4 февраль) Миланда ҳаво ҳарорати -8...-10 орасида бўлади.

«Биргина ёмон об-ҳавони деб якшанба куни бўладиган ўйинни бошқа кунга қолдириш – мантиқсизлик. Лига бу масалани фақатгина «Милан»нинг шундай сўровидан кейингина кўриб чиқишга қарор қилди. Агар уларга, мисол учун, «Аталанта» шундай мурожаат билан чиққанида, улар ҳеч қандай чора кўрмаган бўлишарди. Аммо талаб «Милан»дан чиққанидан кейин, мамлакатнинг ярмини қий-чув қилиб ташлашди. Бу вазият бизни жуда ҳам хавотирга солмоқда», деди Зампарини.

«Қишдаги ўйинларни кечки вақтда ўтказишдан қочиб, уларни кундузги вақтларга кўчиришимиз керак. Бу нарса олдиндан режалаштириб қўйиладими ёки бунга мавсум давомида тузатиш киритиладими – буни менга фарқи йўқ. Бир нарсани айтишим керак: сўнгги вақтларда вазият яхши томонга ўзгармоқда, авваллари муз устида футбол ўйналгани ҳолатлари ҳам қайд этиларди», деди «Палермо» хўжайини.

«Чемпионатнинг августда бошланиши ҳақида нима дейишим мумкин? Агар корпорациялар шундай бўлишини хоҳлашса, шундай бўлади ҳам. Телевидение телевизион ҳуқуқлар учун пул тўламоқда, шунинг учун ҳам улар қачон ва қаерда ўйнаш кераклигини бизга уқтириб туришади», дея қўшимча қилди «Палермо» президенти Маурицио Зампарини.

«Палермо» 4 февраль, якшанба куни «Аталанта»ни қабул қилади.

Манба: www.sports.ru

"Палермо" ўтган турни Миланда ўтказган ва қор остида тўртта гол урган. Яъни бундай шароитда ўйнаш мумкинлигини улар жуда яхши билишади-да... )

Киритилди: 17:34, 03.02.2012.
Ўқилди: 12256 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.