Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Аргентина ва Бразилияда ҳаммаси жойида. "Копа Америка" 2-туридан сўнг вазият қандай?

Баҳо:
+ | -

Копа Америка турнирининг 2-тур учрашувлари ҳам ўз якунига етди. Қизиқарли ўтган бу турда айрим етакчи клублар ўз мухлисларини хурсанд қила олди. Демак, якунланган ўйинлардаги эсда қоларли ҳолатлар ва жамоаларнинг гуруҳдаги ҳолати билан танишиб чиқамиз.

"А" гуруҳи

"А" гуруҳидан ўрин олган Бразилия - Перу учрашувида "пентакампеонлар" ўз рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ўйиннинг 12-дақиқасида Алекс Сандро ҳисобни очиб берган голга муаллифлик қилди. 68-дақиқада ўтиб бораётган бир пайтда "селесао" етакчиси Неймар ҳисобни 2-0 кўринишига келтириб қўйди. Ўйин якунланишига яқин 89-дақиқада Эвертон Рибейро ва 93-дақиқада Ричарлисон гол уриб, ҳисобни йирик 4-0 ҳисобига келтириб қўйди. Шундай қилиб, бразилияликлар икки ўйинда максимал очко йиғиб, ҳозирча гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.

Мазкур гуруҳнинг иккинчи ўйини бироз зерикарли бўлиб ўтди. Яққол фаворит сифатида қаралаётган Колумбия амалда ҳам яхши ўйинлар намойиш этди ва ҳар жавҳада устунликки эришди, аммо реализация борасида уларга омад этишмади. Шунингдек, ўйинга қўшиб берилган 4-дақиқада Колумбия терма жамоаси вингери қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундай қилиб мазкур баҳсда колумбияликлар муҳим икки очкони қўлдан чиқарди.

"B" гуруҳи

Бугун тонгда эса "B" гуруҳидан ўрин олган икки ўйин билан "Копа Америка" турнири давом этди. Илк баҳсда Чили терма жамоаси Боливияга қарши майдонга чиқди. Бу ўйинда "Ла Роха"га фаворит сифатида қаралаётган эди. Амалда ҳам шундай бўлди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Чили футболчиси Бен Бреретоннинг урган голи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва Мартин Ласерте шогирдлари муҳим уч очкони қўлга киритди.

Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйинида эса катта номларнинг ўзаро тўқнашувига гувоҳ бўлдик. Аргентина терма жамоаси ўзининг азалий рақибларидан бири бўлмиш Уругвайга қарши майдонга кўтарилди. Ҳужумкорлик борасида "альбисилесте" рақибни анча қийнаб қўйди. Ўйиннинг 13-дақиқасида Леонинг қанотдан йўллаган узатмасидан сўнг Гвидо Родригес ҳисобни очди. Шундай сўнг Месси ва унинг жамоадошларида кўплаб имкониятлар бўлди, аммо улар бошқа гол ҳам урмади ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Ушбу ғалабадан сўнг Аргентина очколари сонини 4 тага етказиб қўйди ва ҳозирча Чили билан бу гуруҳда етакчи бўлиб турибди.

"А" гуруҳидаги вазият 

Аргентина 4 2 1 0 1 2 1 +1
Чили 4 2 1 0 1 2 1 +1
Парагвай 3 1 1 0 0 3 1 +2
Уругвай 0 1 0 1 0 0 1 -1
Боливия 0 2 0 2 0 1 4 -3

 

"B" гуруҳидаги вазият

Бразилия 6 2 2 0 0 7 0 +7
Колумбия 4 2 1 0 1 1 0 +1
Венесуэла 1 2 0 1 1 0 3 -3
Эквадор 0 1 0 1 0 0 1 -1
Перу 0 1 0 1 0 0 4 -4

 

Киритилди: 16:26, 19.06.2021.
Ўқилди: 5168 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8188]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5922]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2744]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2513]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2042]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1756]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1704]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1697]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1645]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик