Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Stadion.uz ходимларининг Португалия ҳамда Германия ўйини ҳақидаги тахминлари қандай?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун Европа чемпионати «ўлим» гуруҳидан жой олган жамоалар иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади.

Эътиборимизни шубҳасиз, Португалия ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги тўқнашув ўзига қаратган. Ўйинга алоқадор факторлар кўп. Баҳс натижаси ҳар иккала жамоанинг ҳам тақдирини кескин ўзгартириб юбориши кутилмоқда. Кимдир ўз юришини ишончли тарзда давом эттирса, яна кимдир мусобақа билан хайрлашиши ҳам мумкин.

Сайтимиз ходимлари ҳам учрашув ҳақида ўз тахмин ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Юсуфбек Сайдалиев 

Германия ва Португалиянинг ҳозирги ҳолати ўта қалтис позицияга келиб тўхтаган. Нафақат номлар эътиборидан, балки гуруҳдаги вазият нуқтайи назаридан ҳам ҳар икки жамоанинг тутган ўрни ва вазияти тубдан фарқ қилади. Португалияга бугунги ўйиндаги ғалаба келаси босқич учун йўлланмани нақд қилиб берса, аксинча, Бундестим учун турнирнинг чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйиши ҳам деярли аниқ.

Шу сабабли бугун шахсан ўзим ҳар икки жамоанинг услубини алмашиб олишларини кутяпман. Табиийки, «немис машинаси»нинг важоҳатидан қўрққан португаллар аввалги ранг-баранглигидан бироз ортга чекинган ҳолда, ҳимоя устига ўйин қуришлари эҳтимоли катта. Аксинча, Германиянинг буёғига йўқотадиган наарсаси қолмаган. Жамоа дастлабки дақиқаларданоқ катта эҳтимол ҳужумкор футболни ёқиб олади.

Ўйинга келадиган бўлсак, бу ерда менимча, катта тажриба ўз сўзини оқлайди. Лёв Португалия билан қандай ўйнашни жуда яхши билади. У бу юрт вакилларига қарши жами 5 марта тўқнаш келган, охирги 4 та баҳсда фақат ғалаба қозонган. Бунинг устига терма сафида сўнгги пайтлар «мода»сига айланган, немис мураббийлари қўл остида мавсумни фантастик ўтказган футболчиларни етарлича топиш мумкин. Қўшимчасига кечанинг асосий қаҳрамони деб айтилаётган Роналдунинг Германия терма жамоасига қарши статистикаси жуда ёмон. У бу орада бирорта ҳам гол ура олмаган. Марказдаги боғламлари яхши ишламаётгани кўриниб қолаётган Португалия менимча бугун Лёвнинг кучли прагматика аралаш ҳужумлар ёмғирига дош бера олмаса керак.

Португалия 1:2 Германия.

Дадажон Фозилжонов

Португалия нисбатан ҳимоявий ўйин намойиш этади. Ҳар ҳолда рақиб Германия. Шунинг учун ўйин у қадар голларга бой бўлмайди. Бироқ, Португалия 1 та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олиб, бахс сўнггига қадар натижа учун ўйнайди. Португалия кейинги босқичда. 

Португалия 2:1 Германия.

Нодиржон Абдурасулов

Менимча бугун Португалия ўз даражасини намойиш эта олади ва Германия терма жамоасига муносиб қаршилик кўрсатади. Амалдаги Европа чемпионлари Йоахим Лёв шогирдларини ишончли ҳисобда мағлуб этган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритишади. Криштиану Роналду ва Бруну Фернандеш немисларга яхшигина муаммо бўлишларини кутяпман.

Португалия 2:0 Германия.

Жамжиджон Маҳмудов

Португалия Германия баҳсида бироз устунлик немислар томонда. Сабаби, ўйин Мюнхенда бўлиб ўтади. Аммо, бу билан Сантуш шогирдларини имкониятини пасайтира олмаймиз. Чунки, португаллар сафида потенциали юқори футболчилар етарлича топилади. Катта эҳтимол билан ушбу учрашувда плей офф йўлланмаси учун кураш ҳар иккала жамоада ҳам сақланиб қолади.

Португалия 1:1 Германия.

Карим Худайқулов

Германиянинг Португалияга қарши ўйини улар учун сўнгги имконият. Сабаби, илк баҳсда улар французларга имкониятни бой берган эди. Ҳужумкорлик тарафлама улар ўша ўйинда яхши таассурот қолдирди, аммо "найзанинг учи" бироз ўтмаслик қилди. Менимча, бу баҳсда Португалия ғалаба қозонади. Айни дам улар, таркиб, ўйин ва руҳият тарафлама устунликки эга.

Португалия 2:1 Германия.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:30, 19.06.2021.
Ўқилди: 3596 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.