Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Расман: «Пахтакор»нинг бир йилда 1,3 миллион евро маош оладиган футболчиси Эрен Дердийўқ клубни тарк этди

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор»нинг асли келиб чиқиши турк бўлган швейсариялик легионери Эрен Дердийўқ жамоани тарк этди.

Бу ҳақда клуб матбуот котиби Беҳзод Назаров «Дарё»га маълум қилди. Назаровнинг таъкидлашича, футболчининг шартномаси борасида муаммо юзага келган ва шу сабабли жамоани тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчи жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчиси экани маълум бўлганди. «Пахтакор» тақдим этган маълумотга кўра, унинг маоши йилига 1,3 миллион еврони ташкил қилади. Бу 16 миллиард 439 миллион сўмга тенгдир0.

Футболчи 2020 йилнинг январида «Пахтакор» сафига келиб қўшилган. Унинг келганига роппа-роса 1,5 йил бўлганини инобатга олсак, Эрен «Пахтакор»да шу вақтга қадар 24,66 миллиард сўм даромад олган.

Футболчи «шерлар» сафида шу вақтга қадар барча мусобақалар доирасидаги 46 та ўйинда 18 та гол урди ва бешта голли узатма амалга оширди.

Дердийўқнинг «Пахтакор» билан шартномаси 2021 йил декабрига қадар мўлжалланганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:23, 19.06.2021.
Ўқилди: 8133 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик