«Айнтрахт» ҳужумчиси Андре Силва «Барселона» қизиқишлари доирасига тушган. Бу ҳақда Испания ОАВ хабар бермоқда.
«Айнтрахт» айрим сабабларга кўра бу ёзда энг яхши футболчисини сотишга тайёр. Франкфурт клуби Силва учун 15 миллион евро сўрамоқда.
2020/2021 йилги мавсумда Силва Германия Бундеслигасида 32 учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.