Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Славолюб Жоржевич: «Бу йиғинимиз Дубайдагисидан муҳимроқ»

Баҳо:
+1 | -

Сербиялик ҳимоячи Славолюб Жоржевич Анталияда олиб борилаётган йиғинда астойдил тер тўкмоқда. Асосий таркибга кириш учун у Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров ва Артём Филипосян каби тажрибали ҳимоячилар билан рақобат қилиши керак. Унинг мавсумолди фикрлари қуйидагича янгради.

— Анталияда олиб борилаётган йиғиннинг Дубайдагисидан фарқи борми?

— Дубайдаги тайёргарлигимиз жараёнида «Вольфсбург», «Зенит», «Шахтёр» каби гранд жамоаларга қарши ўйнаган бўлсак-да, Анталиядаги йиғинни биз учун жудаям муҳим, деб ҳисоблайман. Янги мавсумнинг илк ўйинларида қўллайдиган тактик усулларимизни бу ерда ўтказадиган ўртоқлик учрашувларимиз давомида синаб олишимиз керак.

— Артём Филипосян келиб марказий ҳимоя чизиғидаги рақобат кучайди. Бундан хавотирга тушмаяпсизми?

— Нега чўчирканман?! Аксинча, бундан хурсандман. Ахир рақобат бор бўлса, ўз устимизда тинимсиз ишлаймиз. Ана ўшанда ўйинимиз кучаяди. Ўтган йили ҳам ҳозиргисидан кам рақобат бўлмаганди. Машғулотларда бор маҳоратим билан ҳаракат қилиб, асосий таркибга лойиқлигимни исботлашим керак.

— «Бунёдкор»нинг янги аъзолари қандай таассурот қолдирмоқда?

— Лутфулла Тўраев жудаям омадли харид бўлди, деб ўйлайман. У ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиларидан бири. Ўтган мавсум «Насаф»га қарши тўрт маротаба ўйнаган бўлсак, ўша учрашувларда Тўраев етакчилик хусусияти билан ажралиб турганди. Артём Филипосян «Бунёдкор» савиясига жавоб берадиган футболчи. Эмил Кенжисариев билан бирга шуғулланаётганимга эндигина икки кун бўлган бўлса-да, у ҳам маҳоратли футболчи эканлиги сезилиб турибди.

— Ҳозирги кунда қайси футболчиларнинг ҳаракатларида кескин ўсиш бўляпти, деб ўйлайсиз?

— Ўтган мавсум бошидаги Акмал Шораҳмедов билан ҳозиргисини ўртасида яхшигина фарқ бор. Ўнг қанотнинг ҳужумкор ҳимоячиси кундан-кунга «Бунёдкор»нинг асосий фигураларидан бирига айланиб бормоқда. Баҳодир Пардаевнинг тезкор ҳаракатлари ёқяпти. Шунингдек, Камолиддин Мурзоев ҳам анча ўзгарган. Чап қанотда ўйнаётган Шавкат Саломов ўз тезкорлиги ва дриблинги билан ажралиб турибди. Ўзим ҳам бундай ўсишлардан қолишмасликка ҳаракат қиляпман.

— Мураббийлар асосий эътиборни нималарга қаратишмоқда?

— Машғулотлар чоғида бажараётган вазифаларимиз жамоавий ўйинни шакллантиришга қаратилган. Миржалол Қосимов илгари яхши футболчи бўлган ва кучли мутахассислар билан ишлаган. Шунинг учун ҳам у футболчилар билан қандай гаплашишни жуда яхши билади.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:26, 04.02.2012.
Ўқилди: 14649 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11757]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11490]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5210]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4954]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4873]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2497]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2344]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2263]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2147]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.