Хитойнинг "Шанхай" клуби ҳужумчиси Марко Арнаутович "Болонья"га ўтишга яқин турибди, дейди журналист Николо Шикира.
Манбанинг хабарига кўра, 32 ёшли Австрия терма жамоаси футболчиси Италия клуби билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олган. Маош бир мавсум учун 2,7 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Марко аввал Италиянинг "Интер" клубида ўйнаган.