Неаполнинг "Наполи" клуби Москванинг "Спартак" жамоаси сардори Георгия Жикига қизиқиш билдирмоқда. Неаполликлар футболчининг Россия терма жамоаси сафидаги Евро-2020 мусобақасида намойиш этган ўйини сабаб трансфер қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи"нинг Жикига қизиқиши ўтган ёзда, ҳимоячи Калиду Кулибали "Манчестер Сити"га ўтишга яқин турган пайтда , унинг ўрнига ўринбосар сифатида кўриб чиқаётганди.
Ҳозирда Трансфермаркт портали Жики бозор нархини 9 миллион еврога баҳоламоқда.