Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Олимпиячиларимиз Лондон сари муҳим қадам ташлашди

Баҳо:
+3 | -

Бугун «Жар» стадионда орзиқиб кутилган ўйин бўлиб ўтди. Олимпиячиларимиз «Olyroos» — Австралия олимпия терма жамоаси устидан муҳим ғалабага эришишди.

Бугунги ўйинда кескин совуган ва бемалол «кенгуру ўлдирадиган» деб аташ мумкин бўлган об-ҳаво якунда барибир бизнинг фойдамизга ишлади: Кенжа Тўраев ва Олег Зотеевнинг узоқдан берган зарбалари муваффақият омили бўлиб хизмат қилди. Умуман олганда, вакилларимиз 10 дан зиёд голли вазиятлар яратиб, австралиялик тенгдошларидан кўра анча савияли футбол намоийш этишди.

Ўйинда австралияликларнинг икки голи инобатга олинмади. Бу вазиятда ҳар иккала гол ҳам 100 фоизлик ўйиндан ташқари ҳолатда киритилганини таъкидлаш жойиз. Умуман, қатарлик Абдуллоҳ Болида бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бенуқсон ишлашди.

Ушбу ғалабадан сўнг олимпиячиларимиз 4 учрашувдан сўнг 8 очко тўплаган ҳолда гуруҳ етакчиси мақомини сақлаб қолишди. Маълумки, гуруҳ ғолиби Лонджон олимпиадасига тўғридан-тўғри йўл олади. Эътиборлиси, 4 учрашувдан сўнг вакилларимиз киритган голлар сони 4 тага етди ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб турибмиз.

Лондон олимпиадаси саралаш учрашуви. «В» гуруҳи. 4 тур.
ЎЗБЕКИСТОН (U23) — АВСТРАЛИЯ (U23) 2:0 (1:0)
Голлар: Кенжа Тўраев (27), Олег Зотеев (86)
ЎЗБЕКИСТОН о.т.ж.: 12. С.Қувватов, 2. А.Исматуллаев (15. Бобуржон Омонов – 65), 3. А.Ҳожиакбаров, 4. С.Мустафоев, 5. И.Тўхтахўжаев, 7.О.Қиличев, 8. Ш.Каримов (16. Жасур Ҳасанов -73), 9. К.Тўраев, 11. Т.Абдухолиқов (17. Иван нагаев – 37), 13. О.Зотеев, 18. Ф.Мусаев
АВСТАРЛИЯ о.т.ж.: 1. Мэтью Райян, 2. Мэтью Фосшини, 3. Себастьян Раял (Мюллер – 68), 4. Мэтью Турман, 5. Азиз Беҳич, 6. Оливер Бозанич (С), 7. Мате Дуганжич, 8. Бежамин Кантаровски,
9. Жэйсон Хоффман, 10. Митчелл Николс, 11. Рокко Висконте (Карим Булут – 75)
Огоҳлантиришлар: Олег Зотеев (50), Иван Нагаев (50) – Николас Мэтью (81)
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Болида (Қатар)

P.S.: Ўйин сайтимизда онлайн трансляция қилинди. Тафсилотлар билан УШБУ ҲАВОЛАда танишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:24, 05.02.2012.
Ўқилди: 13058 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.