Кириш Регистрация
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия 1-2 Вильярреал
24/10 21:30 Челси 0-2 Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио 2-1 Парма
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 0-0 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте
26/10 00:45 Удинезе - Милан
26/10 01:00 Барселона - Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор

Бразилиядан иродали ғалаба, Чили эса "қоқилди". "Копа Америка"да 4-тур ўз якунига етди

Баҳо:
+ | -

Бир қатор кучли терма жамоалар иштирок этаётган "Копа Америка" турнири гуруҳ босқич ўйинлари давом этмоқда ва унда тобора кўп нарса ойдинлашиб бормоқда. Якунланган 4 тур ҳам бизга бир қатор қизиқарли баҳсларни тақдим этди. Сермаҳсуллик бобида ҳам ушбу тур қолганларидан ажралиб турди. Демак, бугун ва кеча бўлиб ўтган барча ўйинларга тўҳталиб ўтамиз. 

"А" гуруҳи 

Эквадор - Перу 2-2

Ушбу гуруҳда 4-тур анчагина қизғин курашларга бой бўлди. Илк ўйинда Эквадор терма жамоси Перуга қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 23-дақиқасида Перу футболчиси Ренато Тапиа ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Айртон Пресьядо гол уриб, Эквадор 2-0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетишини таъминлаб берди. Иккинчи бўлимни Перу анчагина ҳужумкор бошлади ва 48 дақиқада Жанлука Лападула ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироз ўтиб, яъни 54-дақиқада Андре Карилльо гол уриб мувозанатни тиклади. Шундай қилиб, 2-2 ҳисоби ўйин якунигача сақланиб қолди. 

Бразилия - Колумбия 2-1

Ушбу гуруҳнинг ва турнинг марказий ўйинларидан бири бу Бразилия Колумбия учрашуви эди. Ўйиннинг 10- дақиқасида колумбиялик  Луис Фернандо Диас ўзининг супер зарбаси билан ҳисобни очиб берди. Шундан сўнг, бразилияликлар тинимсиз ҳужумлар уюштиришди, аммо ҳужумлар самарасиз якунланар эди. 78-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда ниҳоят Фирмино гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга қўшиб берилган вақтда яьни 100-дақиқада Каземиро гол урди ва Бразилия ғалабани илиб кетди. Драмматик баҳсда "пентакампеонлар" ўз ҳисобига навбатдаги очколарни ёзиб қўйиб, кейинги босқичга биринчи ўринда чиқиш масаласини ҳал қилди. 

"B" гуруҳи

Боливия - Уругвай 0-2

Иккинчи гуруҳдан ўрин олган учрашувлар ҳам анчагина қизиқарли ва кутилмаган натижани бизга тақдим этди. Уругвай ҳамда Боливия терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 40-дақиқасида боливиялик Хайро Кинтерос ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 79-дақиқада эса Уругвай терма жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Эдинсон Кавани ҳисобни 2-0 кўринишига келтириб қўйди ва улар ўз ҳисобига 3 очкони ёздириб қўйишди. 

Парагвай - Чили 2-0

Ушбу гуруҳдан ўрин олган иккинчи баҳсда бироз кутилмаган натижа қайд этилди. 33-дақиқада Брайан Самудио ўйинда ҳисобни очиб берди. Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида эса Мигель Альмирон Парагвайнинг иккинчи голига муаллифлик қилди ва ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади. Ушбу ғалабадан сўнг парагвайликлар муҳим 3 очкони қўлга киритиб, кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал этди. 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:43, 25.06.2021.
Ўқилди: 5814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик