Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ўзининг жамоаси Португалия ҳужумчиси Криштиану Роналдуга Евро-2020 1/8 финалининг бўлажак ўйинида қандай қаршилик кўрсатиши ҳақида фикр билдирди:
"Ҳамма Роналдунинг жаҳон даражасидаги ўйинчи эканлигини билади. У ўз ўйинини ўз ёшига мослаштирди. У бўшлиқдан унумли фойдаланади, аммо Португалия терма жамоасида бошқа хавфли футболчилар ҳам бор. Бруно Фернандес, Диого Жота, Бернард Силва ва ҳаттоки Пепени ўйлаб кўринг.
Бизда Роналдуга қарши ўйин режаси йўқ. Агар, диққатни битта ўйинчига қаратсангиз, хавф бошқасидан келиб чиқиши мумкин. Албатта, Криштиану катта таҳдид, аммо қолган тўққиз нафар футболчига нисбатан ҳам ҳушёр бўлишимиз керак", - деди Мартинес.