ЎФФ расмий Твиттерига кўра, бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон - Австралия олимпиячилари ўртасидаги расмий саралаш учрашувининг энг яхши футболчиси, деб Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 9-рақамли ҳужумчиси Кенжа Тўраев тан олинган.
Эслатиб ўтамиз, Кенжа Тўраев «Стадион» газетаси ходимлари ўртасида ўтказилган сўровда ҳам Январь ойининг энг яхши футболчиси, деб топилган эди.