Европа чемпионатининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашув якунига етди. Уэльс ва Дания терма жамоалари Амстердам шаҳрида илк чорак финалчини аниқлашди.
Гуруҳдан қийинчилик билан чиққан данияликлар, кутилмаганда, Бэйл жамоадошлари устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.
«Ницца» форварди Каспер Дольберг дублга эришган бўлса, Йоаким Мэле 88-дақиқада Даниянинг учинчи голини урди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Мартин Брэйтуэйт якуний ҳисобни ўрнатди — 0:4.
Дания чорак финалда Нидерландия – Чехия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.
Евро-2020. Нимчорак финал
Уэльс – Дания 0:4 (0:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 27 Дольберг, 0:2 – 48 Дольберг, 0:3 – 88 Мэле, 0:4 – 90 Брэйтуэйт.
Уэльс – Уорд, Родон, Дэвис, Мифем, Робертс (Уильямс, 41), Моррелл (Уилсон, 60), Аллен, Жеймс (Брукс, 78), Рэмзи, Бэйл, Мур (Робертс, 78).
Дания – Шмейхель, Ларсен (Бойлесен, 77), Кьер (Андерсен, 77), Кристенсен, Мэле, Дилэйни (Йенсен, 60), Хейбьерг, Дамсгор (Нергор, 60), Вестергор, Дольберг (Корнелиус, 70), Брэйтуэйт.
Огоҳлантиришлар: Родон (26), Мур (40), Брукс (80), Бэйл (90).
Четлатиш: Уилсон (90).