Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия - Австралия
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания - Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Жасур Абдураимов: “Навбаҳор”га ҳамма жамоа ҳам иккита гол уролмайди”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Металлург” – “Навбаҳор” (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов қатнашди.

— 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, хатоларга йўл қўйишимиз сабабли ҳисоб тенглашди. Футболчиларимиз ҳаракат қилишяпти, олдинга интилишяпти, мураббий учун асосийси шу. Биринчи навбатда ўйинни шакллантиришга эътибор қаратяпман. Жамоамиз кетма-кет топ жамоаларга қарши ўйин ўтказди. Дастлаб АГМК, кейин “Насаф”, мана энди “Навбаҳор”. Ҳар бир баҳсда биз ўйин томонлама ютқазмадик. Хатолар ҳаммада ҳам бўлади, лекин характер ҳам бўлиши керак. Йигитларга ҳаракат қилишаётгани учун раҳмат айтаман. “Навбаҳор” таркибидаги футболчилар ҳам яхши савияда, улар ҳам меҳнат қилишмоқда. Бугун 2:2 ўйнадикми, демак шундай бўлиши керак экан.

— “Навбаҳор” жамоасини қанчалик ўрганиб чиққандингиз? Жамоангиз 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, кейин иккита гол ўтказиб юборди...
— Бугун тактик томонлама рақибга ютқазмадик. Аммо кимдир охиригача курашмади, оқибатда, гол ўтказиб юбордик.

— Дониёр Нарзуллаев сўнгги ўйинларда майдонга тушмаяпти...
— Футболчида характер бўлиши, машғулотларда ўзини кўрсатиши керак. Шундагина асосий таркибга кириши мумкин. Ҳозирча Дониёрда бу нарсани кўрмаяпман, шундай бўлишини сезишим ҳамоно, у ўша заҳоти майдонга тушади. Бошланғич таркибга кирадами, захирадан тушадими, асосийси, ўйнайди.

— Кейинги турда “Металлург” “Турон” майдонига сафар қилади. Ушбу рақиб ҳақидаги фикрингиз қандай?
— “Турон”да мураббий алмашди, жамоа ҳаракат қилади. Мен “Металлург” учун жавоб бераман. Мени хурсанд қилаётгани, футболчилар астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ҳужумкор, замонавий футбол намойиш этишмоқда. Тўғри, хатолар бор, аммо сифат ҳам кўринмоқда. “Навбаҳор”га ҳамма жамоа ҳам 2 та гол уролмайди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:00, 27.06.2021.
Ўқилди: 1770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.