Белгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес сўнгги йилларда жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга ўралиб қолган терма жамоа етакчиси Эден Азар ҳақида гапирди.
"Эден ҳақида ташвишланаётганимни тан олишим керак, чунки у ҳаётидан завқланмаётган эди. Унинг танаси сўнгги 15 йил ичида бўлгани каби чидамли эмас ва бу жуда қийин. Эден ҳеч қачон Францияда жароҳати билан боғлиқ муаммога дуч келмаган ва дунёнинг энг қийин лигаларидан бири бўлган Англия Премер-лигасида саккиз мавсум давомида атиги 20 ўйинни ўтказиб юборган.
Финляндия билан ўйинда мен Азарни узоқ вақтдан бери биринчи марта бахтли кўрдим ва у футболидан завқланаётган эди. Унда кайфият аъло бўлганида, Белгиянинг ўйини ҳам анча яхшиланади", - дейди Мартинес