Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Афсонавий Али Даеи

Баҳо:
+ | -

Францияга қарши гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида дубл қайд этиб, миллий жамоалар таркибида гол уриш бўйича жаҳон рекордини такрорлаган Криштиану Роналду бугун Бельгияга қарши ўйинда гол муаллифига айланса тарихдаги мутлақ рекордчига айланади – 110 та гол.

Шу вақтгача бу рекорд эронлик Али Даеига тегишли бўлган. Уни ўрта ёшли футбол мухлислари яхши танишади. Али 1999 йил “Камп ноу”да ўтган аср ўйинида “Бавария” қайдномасида бўлганини эслайдиганлар чиқар балки. Лекин ёшлар бу қитъадошимиз ҳақида билмаслиги мумкин. Ҳозир у ҳақда қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.

Али Даеи – 1969 йил Эроннинг Ардабил шаҳрида туғилган. У этник жиҳатдан эронлик озарбайжон ҳисобланади. 14 ёшида “Истиқлол Ардабил” жамоаси сафида илк жиддий қадамларини ташлаган Алининг отаси фарзанди футбол билан шуғулланишига қаттиқ қарши бўлган. У Алини фан йўлидан кетишини, математик бўлишини истарди. Ўсмирлик чоғи машғулотларга бориш отаси томонидан тақиқлаб қўйилгач унга онаси ёрдам бера бошлади. Онаси уни турли фанлардан репетиторларга берар ва ўғлининг кўчага чиқиши учун имкон яратиб берарди.

“Болалигимда мағлуот учун уйдан ўқув формаси ва дарсликлар билан чиқиб кетардим. Спорт либосларини эса кейинчалик онам элтиб берарди”, - деб эслайди ўша вақтларни Алининг ўзи.

“Истиқлол Ардабил”да ўйнашни бошлагач отаси сирдан воқиф бўлади ва ўғлининг бу тиришқоқлиги олдида бош эгади. Боиси Али ўқишни ҳам жойига қўйиб улгурарди.

У қисқа давр ичида Эрон футболининг энг ёрқин юлдузига айланди. 1998 йилда ўтган мундиалнинг биринчи ўйини чоғидаёқ унга “Бавария”дан таклиф бўлган. Ўша турнирда қаҳрамонимиз гол урмаган бўлсада бу трансфер амалга ошди. Бу Эрон футболи учун ҳақиқий инқилоб эди. Мюнхендаги фаолият балки муваффақиятли чиқмагандир, аммо у ўзидан кейинги кўплаб эронлик истедодлар учун евромайдонни очиб берган музёрувчи кема вазифасини ўтади.

Али Даеи миллий жамоа таркибида гол уриш бўйича ўзигача бўлган жаҳон рекордини 2003 йилда такрорлаган. Воқеа қизиқ тарихга эга. Рекорд Али Шимолий Кореяга қарши Теҳрондаги ўйинда пенальтидан унумли фойдалангач такрорланганди, бироқ ўша голни нишонлаш чоғи мухлислардан бири майдонга мушак ирғитади, у эса меҳмон футболчиларидан бирининг оёғи остида портлайди. Кейин кореяликлар ўйинни давом эттиришдан бош тортиб, майдонни тарк этишади. Эронга 3:0 ҳисобидаги ғалаба ёзилсада, бундан Али хурсанд эмасди. Чунки икки орада унинг голи бекор бўлиб кетади.

Лекин рекорд такрори кўп куттирмади. Ўша Ливанга қарши Байрутдаги ўйинда у Ференц Пушкашга тегишли натижани такрорлади. Бир неча кун илгари эса Криштиану Алига тегишли рекродни янгилади. Мана шунақа....

Манба: Orif Tolipov
Киритилди: 19:53, 27.06.2021.
Ўқилди: 4256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.