Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Евро-2020. Stadion.uz ходимларининг Бельгия ҳамда Португалия ўйини ҳақидаги тахминлари қандай?

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионатида нимчорак финал баҳслари давом эттирилади.

Шубҳасиз, ушбу босқичнинг энг марказий тўқнашувларидан дея тилга олинаётган баҳслардан бири бугун Португалия ҳамда Бельгия жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Турнирдаги терма жамоалар сони 24 тага оширилгандан сўнг табиийки, интрига ҳам шунга яраша етарли даражада кўпайгани бор гап. 1/8 финалнинг ўзидаёқ финалга тенг ўйин бизни кутиб турибди. Афсуски, бугун мусобақа фаворитларидан бири билан хайрлашишга мажбурмиз. Хўш, у қайси жамоа бўлиши мумкин?!

Stadion.uz ходимлари эса бу борада ўз тахмин ва мулоҳазаларини билдириб ўтади.

Юсуфбек Сайдалиев

Бугуннинг ўзидаёқ Евронинг асосий фаворитларидан бири билан хайрлашишга мажбурмиз. Бироқ ўртамиёна жамоаларни ҳам мусобақа даражасидан пастда деб айтиб бўлмайди.

Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсак, жамоаларнинг ҳозирги эгаллаб турган мавқелари юзасидан Бельгияга кичик устунлик бериш мумкин.

Гуруҳ босқич учрашувлари бошланмасидан олдин эса бу гапнинг тескарисини айтишим мумкин эди. Бироқ статистик жиҳатдан португалларнинг устунлугини унутмаслик керак - 7:6. Бунинг устига сўнгги 5 та ўйинда Лукаку ва унинг жамоадошлари рақибларини бирор марта ҳам енга олишмаган.

Португалия гуруҳни анча ишончсиз тарзда ўтказганини менимча барча кузатди. Жамоа мухлислари плей-офф йўлланмаси нақд бўлгунга қадар юракларини ҳовучлаб ўтирган бўлса ажаб эмас. Дарҳақиқат, Сантуш мусобақа давомида жуда кўп танқидларга сабаб бўлмоқда. Буларда етарлича асос бор. У Евронинг юлдузли таркибини муҳим паллаларда ўйнатиб юбора олмаяпти.

Жамоани гуруҳдан ўз етакчиларининг инерцияси олиб чиқиб қўйди. Бироқ бу билан энди иш битиши қийин. Рақиб анча жиддий - Бельгия. Бугун Роналдунинг ўзи ҳисобдаги қувлашмачоқларда асосий қаҳрамон бўлади ҳам дейлик, бироқ Бельгия фақатгина Лукакунинг ўзи билан тинчиб қоладиган жамоа эмас. «Қизил иблислар»нинг захирадан майдонга тушадиган бошқа «иблислари» ҳам талайгина. Уларда ўйинни буриб юбора оладиган потенциал етарлича.

Катта эҳтимол, бугун Португалия мураббийининг ожизлиги эвазига турнирни тўғри маънода тарк этади. Бельгиядаги сифатли ижрочилар ўйин масаласини ҳал қилишини кутяпман. Бироқ битталик ўйинлардаги Роналдунинг харизмасини ҳам унутмаслик керак. Шунинг ҳисобига:

Бельгия 3:1 Португалия

Низомжон Исломов

Шак-шубҳасиз, бугунги ўйинда Бельгия нисбатан фаворит. Гарчи Роналду даражасидаги футболчиси бўлмаса-да, умумий жиҳатдан Бельгия таркиб борасида Португалиядан кучлироқ.
Португалия сўнгги йилларда кучайгани рост. Таркибда ҳам кучли футболчилар сони кўпайган. Жамоада характер бор.

Фикримча, ўйинда Бельгия 1-рақамда ҳаракат қилади, Португалия эса жуда қарши ҳужумга асосланиб дея олмайманку, барибир, кўпроқ қарши ҳужумга таянади. Асосий вақтда дуранг қайд этилса керак. Пенальтилар сериясида эса омад ким томонда бўлса, ўша ютади.
Мен нега Португалия ютиши мумкин, деяпман, чунки ғолиблик "ҳужайралари" Роналду ва унинг жамоадошларида кўпроқ.

Бельгия 2:2 (пенальтилар. 5:6) Португалия

Дадажон Фозилжонов

Бугун иккита кучли терма жамоалар иштирокидаги муросасиз қарама-қаршиликка гувоҳ бўламиз. Ўз ўзидан плей офф босқичи бўлгани учун иккала томон ҳам максимум кучи билан ҳаракат қилади. Бироқ эҳтиёткорликни унутиб қўймаган ҳолда. Ўйлашимча мана шу эҳтиёткорлик Бельгия терма жамоасида кўпроқ бўлади ва улар ҳимояда рақибларига қараганда ишончлироқ ўйин намойиш этишади. Бироқ, олдинги чизиқ борасида кучлар мутлақо тенг. Персоналарга келадиган бўлсак, иккала жамоада етакчи, турнирнинг тўпурарлари мавжуд.

Бельгия 3:2 Португалия 

Жамжиджон Маҳмудов

Бельгия ҳам,  Португалия ҳам деярли тенг кучли жамоа. Португалиялик сафида Роналду бор,  Мартинес шогирдларида эса жамоавий ўйин анча шаклланган.  Бу баҳс голларга бой ўтишини тахмин қилиш мумкин.  Сабаби,  икки жамоада ҳам ҳужумни севадиган футболчилар кўп. Фикримча,  учрашувни бельгияликлар минимал ҳисобда фойдасига ҳал қила олади.

Бельгия 2:1 Португалия 

Нодиржон Абдурасулов

Бугун Бельгия-Португалия ўйинида кучлар тенг. Аммо, Роналду эффекти давом этиши мумкун. Криштиану гол урмаса ҳам жамоадошларига мотивация бера олади деб ўйлаяпман.

Бельгия 1:2 Португалия 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:42, 27.06.2021.
Ўқилди: 7485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.