Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) шу йили Осиё чемпионатида иштирок этади. Мусобақа тайёргарлик сифатида илк марта ушбу жамоа йиғин ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар бериб ўтди.
Манбада ёзилишича, Мусаев жамоаси ушбу ҳафтада, яъни 11-16 февраль кунлари Тошкентда ўқув машғулот йиғинларини олиб боради.