Кириш Регистрация

Машҳур аргентиналик ҳужумчи футбол билан хайрлашди

Баҳо:
+1 | -

Аргентинада машҳур ҳужумчи Мартин Палермонинг футбол билан хайрлашув учрашуви ташкил қилинди. 38 ёшли "Бока" ҳужумчиси ўтган йилнинг ёзида фаолиятини тугатганди. Кеча эса, эллик минг мухлис қаршисида футболчи шарафига байрам уюштирилди ва бир қатор таниқли фтуболчилар шоу учрашувида қатнашдилар. 
Рикельме, Кордоба, Ибарра, Родригес, Варгас, Денилсон, Амато, Рекоба, Самарано, Роберто Баджо, Верон каби юлдузлар ушбу шоу учрашувда майдонга тушдилар.
Ўйинга Диего Марадона ҳам таклиф этилганди, лекин у етиб кела олмади.
Учрашувни собиқ ҳакам Эктор Балдасси бошқарди. Ўйин натижаси - 3:2
Мартин Палермо бугунги кунда "Бока Хуниорс" тарихидаги энг кўп тўп киритган футболчи саналади. У расмий ўйинларда 237 маротаба "Бока" рақибларини хафа қилишнинг уддасидан чиққан.

Ушбу футболчи мухлисларга яна бир ажойиб рекорд билан яхши танилган. Аргентина чемпионатининг бир ўйинида учта пенальтини кўкка совурганди. Ўша учрашув 0:0 ҳисобида якунланганди. 

Киритилди: 12:15, 06.02.2012.
Ўқилди: 17006 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик