Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Килиан Мбаппега яна бир клуб даъвогарлик қилади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби анчадан буён Килиан Мбаппе трансферига қизиқиш билдираётгани ҳақида барчамиз биламиз. Дунёнинг энг кучли жамоалари франциялик ҳужумчи учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Улар сафига энди собиқ Англия чемпиони «Ливерпуль» клуби ҳам қўшилди.

Хабарларга кўра, мерсисайдликлар эҳтимолий трансфер нархига қизиқиш билдирган. Мбаппенинг «ПСЖ» билан шартномаси кейинги йил ёзда якунланади ва янги шартнома учун ҳаракатлар ҳали бошланмаган. «Реал» трансфер қилиш эҳтимоли катта бўлган франциялик учун «Ливерпуль» ҳам курашиши мумкинлиги аслида ижобий ҳолат. «ПСЖ» директори Носир Ал-Ҳелайфий бу ҳақида: «Мбаппе ҳозир Евро-2020да ва сизни ишонтириб айтаманки, у ҳеч қаерга кетмайди», деб қатъий фикр билдирди.

Жаҳоннинг нуфузли нашрларидан бири «Марка» ҳам «Ливерпуль»нинг ушбу трансферга қизиқаётганини тасдиқлади. Аммо «Реал» ҳали ҳам бу борада энг жиддий даъвогар эканини маълум қилди.

«Қаймоқранглилар» пандемия туфайли молиявий инқирозлар қуршовида бўлса ҳам Мбаппе учун қанча сўралса ҳам беришга рози деб ёзади, «Марка» ўз хабарида. Бу учун мадридликлар ҳатто Лука Йович, Дани Себальос, Браҳим Диас каби футболчиларидан ҳам кечишга тайёр.

«Реал» франциялик ёш ҳужумчи учун 2017 йил – у «Монако»ни тарк этган пайтидаёқ қизиқиш билдирган. Бироқ у пайтлар мадридликлар ҳужумида Роналду, Бензема, Бэйл каби таран футболчилар бор эди. Эндиликда Мадрид томонларда вазият ўзгарган: яхши ҳужумчига муҳтож бўлиб турибди...

«Ливерпуль»да ҳам деярли шундай ҳолат. Мерсисайдликлар учун келажакда ёшроқ ҳужучи керак бўлади. Бироқ Мбаппе хариди улар учун жуда мураккаб. Буни матбуот анжуманларининг бирида Мбаппенинг ўзи «Реал»да ўйнаш — мен учун орзу» деб айтганида ҳам кўришимиз мумкин. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Жалолиддин Исматов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:33, 28.06.2021.
Ўқилди: 9986 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.