Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Бахтиёр Ашурматов: «Бугунги ўйинга қўрқоқ тактика танладик»

Баҳо:
+ | -

Coca-Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Гапнинг очиғи, бугун футболчиларимиз ютқазмади. Биз бугун тан олиш керак, қўрқоқ тактика танладик. Бу мураббийлар штабининг хатоси бўлди. "Насаф" биринчи бўлимда ҳар томонлама биздан устунлик қилди. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилдик, ўйинимиз шунга яраша кучайди. Ўйинни қутқариш учун охиригача интилдик. Чунки биз мухлисларимиз учун ҳам бугун сўнгги дақиқага қадар ҳаракат қилишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз биринчи бўлимдаги нурсиз ўйинимиз учун мухлисларимиз олдида озгина ўзимизни оқладик деб ўйлайман. Афсуски ҳаракатларимиз ҳеч бўлмаса дуранг учун ҳам етарли бўлмади.

Мен олдин ҳам ўз фикримни айтганман, VAR тизимига бутунлай қаршиман. Биз ҳам хатога йўл қўйишимиз мумкин, ҳакамлар ҳам хато қилади. Бизда худди шунга ўхшаган вазият бўлганида VAR тизимига эътибор ҳам қилинмади. Ҳимояда хатога йўл қўйдик, керакмас жойда жарима ишладик. “Насаф" каби жамоалар билан ўйинда 0:2 ҳисоби бу жуда катта устунлик. Шунга қарамасдан ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, ўзгартириб ҳам олдик. Афсуски, биз дуранга ҳам эришолмадик.

Мен ҳакамлар пенальти борасида қўпол хатога йўл қўйди деб ўйламайман. Лекин 3:0 ютқазаётганимизда 8 дақиқа қўшади. Бугун дарвозабон Умиджон Эргашевга ёрдам кўрсатиш учун 7 дақиқа ўйин тўхтаб турди. 5 тадан 10 футболчи алмашди. Ўтган гал матбуот анжуманида "Қўқон-1912" ўйин темпини туширади деган савол қўйилди. Ҳар бир жамоа ғалабани ушлаб қолиш учун майдонда вақт чўзиб ётибди. Бугунги ўйинга камида 12 дақиқа қўшиш керак эди. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рўзиқул Бердиев кучли мураббий, ундан кўп нарсани ўрганса бўлади.

Бизни олдинда АГМК жамоасига қарши ўйин кутиб турибди. Меҳмонда нисбатан осонроқ ўйнаяпмиз, бу жамоа билан тенгма-тенг кураш олиб борамиз деб ўйлайман.

"Локомотив" билан ўтган ўйинда Мурод Холмуҳаммедов, Бобур Акбаров жуда яхши ўйин ўтказишди. Йосович 4 сариқ карточкаси борлиги туфайли ўйинни ўтказиб юборди. Афсус, Ойбек Рустамов ҳам сариқ карточкалар туфайли бугунги ўйинга туша олмади. Биз тактик схемани ўзгартирмасдан Рустамов ўрнига Йосовични қўйдик. Бу қарор ўзини оқламади, хатомизни тан оламиз.

Биринчи бўлимда бунга имкон бор эди. Лекин Сардор Азимовни мажбуран ўзгартирдик. Агар биринчи бўлимда яна бир ўзгариш қилганимизда, захира учун фақатгина битта имкониятимиз қолар эди. Захира имкониятини сақлаб қолиш учун шундай қарорга келдик.

Трансферлар ойнаси вақтида кимдир келади деб аниқ айта олмайман. Албатта, кўз олдимизга олган футболчилар бор, лекин аниқ эмас. Ҳозирги вақтда жамоани янада кучайтириш ниятингиз бўлса, сиз трансферни амалга оширишингиз керак", — деди Ашурматов.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 07:17, 29.06.2021.
Ўқилди: 3049 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.