Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле Швейцарияга қарши Евро-2020 1/8 финалида пенальтини аниқ амалга оширолмаган Франция ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўллаб-қувватлади.
"Бошингизни кўтаринг, Килиан! Эртага янги саёҳатнинг биринчи куни", - деди Пеле.
Аввалроқ Мбаппе пенальтини аниқ амалга оширмагани учун мухлислардан узр сўраган эди.