Анъанамиздан оғишмаган ҳолда, сешанба кунлари мунтазам равишда нашр этиладиган «Стадион» газетамизнинг анонсини эълон қиламиз.
2-саҳифада журналист Қаҳрамон Асланов ўзининг «Ўзбекистон – фаворит!» мақоласида олимпиячиларимизнинг қолган икки учрашувда қайд этиши мумкин бўлган барча натижаларини таҳлил қилиб чиққан. Айтиш мумкинки, барча вариантлар ичида ҳал қилувчи баслашув сўнгги турда Тошкентда БАА олимпия терма жамоасига қарши бўлиб ўтиши алоҳида таъкидланган.
3-саҳифада ёш журнлаистларимиз Диёр Имомхўжаев ва Муҳрим Аъзамхўжаевлар Ўзбекистон – Австралия учрашувига тўхталишган.
4-саҳифада Олимхўжа Бўронов «Пахтакор»нинг хорижий турнирларидаги иштироки ҳақида чиқиш қилган бўлса, 5-саҳифа мана уч сондирки, клубларимизнинг мавсумолди йиғинлари ва трансферларига бағишланмоқда.
6-саҳифадан ҳафта мобайнида рўй берган янгиликлар, ўзбек футболи хабарлари ўрин олган. 7-саҳифада эса Виктор Кумиков, Эмиль Кенжисариев ва Душан Савичлар билан уюштирилган интервьюлар ўрин олган.
8-саҳифа журналист Аброр Қодиров томонидан тўлдирилган. Карлос Тевес зиддиятини ёритиш биргаликда, Англияда куни кеча бўлиб ўтган «Челси» - «Манчестер Юнайтед» учрашуви «ҳафта ўйини» мақомига олиб чиқилиб, таҳлил этилган.
9-саҳифада эса Қаҳрамон Асланов томонидан тайёрланган қишки трансфер дарчасининг Топ-20 трансферлари ҳақида маълумот билан танишасиз.
10-саҳифа одатдагидек, хориж хабарларига бўшатилган, 11-саҳифада эса Ҳамза Ёқубов «Буёғи энди ярим финал» мақоласида Африка миллатлар кубоги турнири ҳақида таҳлилий чиқиш қилган.
12-13 саҳифаларда анъанамизга мувофиқ, Европа ва Осиё қитъасининг энг нуфузли миллий чемпионатлари ҳақидаги маълумотлар билан танишасиз.
14-саҳифада Фаррухжон Файзиев Миср фожеаси ҳақида таҳлилий чиқиш қилган. Шунингдек 1982 йилдан буён ўтган 30 йил мобайнида юз берган футболнинг қора кунлари бирма-бир эсга олинган.
15-саҳифада одатдагидек анонслар, иқтибослар, викториналар, қизиқарли маълумотлар ва ТВ-дастурлар ўрин олган.
16-саҳифада эса сиз ўрганиб қолган барча маълумотлар билан биргаликда Абрамовнинг Австралияга аталган «сюрпризи» аслида нима эканлиги ниҳоят ошкор этилган. Буни сиз ҳафта латифасида билиб оласиз!