Бразилиялик ҳимоячи Энрике Франциянинг "Лион" футболчисига айланди.
Энрикенинг французлар билан шартномаси уч йилга мўлжалланган. У "Лион"га эркин агент сифатида қўшилди. Яқин вақтгача Энрике "Васко да Гама"да ўйнаган.
Энрике 27 ёшда. У ҳеч қачон Бразилия терма жамоасида ўйнамаган.