«Бавария»нинг янги мураббийи Юлиан Нагелсманн бугундан клубдаги расмий вазифасини бошлайди.
Бугун, 1 июль куни 33 ёшли мураббий клубнинг Зебенерштрассе шаҳридаги базасига етиб келди. Нагелсманн қўл остидаги машғулотлар кейинги ҳафтадан бошланади.
Бундеслиганинг янги мавсуми 13 августдан старт олади. 1-турда «Бавария» Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си билан тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида «РБ Лейпциг» собиқ мураббийи «Бавария» билан беш йиллик шартномага имзо чеккан эди.