"Ал Садд" бош мураббийи ва "Барселона" клубининг собиқ футболчиси Хави Эрнандес Мессининг клубдаги келажаги борасида фикр билдирди.
"Месси "Барселона"га, "Барселона" Мессига муҳтож. У жамоада қолади. Мен бу борадада гаров ўйнашим мумкин", - деди Хави.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик вингернинг Каталония клуби билан тузган шартномаси 2 кун олдин ўз якунига етди.