Италия миллий жамоаси ҳимоячиси Леонардо Спинаццола Евро-2020 1/4 финалидан ўрин олган Бельгияга (2:1) қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.
«Рома» футболчиси 79-дақиқада замбилда кўзда ёш билан майдонни тарк этди. Ахилл тендонлари ёрилган 28 ёшли ҳимоячининг тикланишига 1 йил кетиши мумкин.
Спинаццола турнир давомида икки бор баҳснинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.