Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 1/4 финалидан ўрин олган Бельгия (2:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйиннинг бирор қисмида биз учун қийин бўлди, деб ўйламайман. Бельгия каби жамоани мағлуб этиш учун бенуқсон ўйнаш керак ва бугун айнан шундай бўлди.
2та тўп киритдик, бундан ҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Менимча, мутлақо муносиб ғалаба. Кейинги рақиб — Испания. Энди фақат яримфинал ва ундаги ғалаба ҳақида ўйламоқчимиз», — дея Манчинининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.