Машҳур бразилиялик футболчи Дани Алвес фаолиятини Африкада давом эттириши мумкин.
Мисрнинг "Фарко" клуби 38 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Маълумот учун, 2019-йилдан бери ўнг қанот ҳимоячиси "Сан-Пауло"да ўйнамоқда. Унинг шартномаси келаси йил охиригача мўлжалланган.
Алвес бундан олдин "Севилья", "Барселона", "Ювентус" ва "ПСЖ" сафида ўйнаган эди.