Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Футбол ва молия: Евро vs Копа: даромаддаги тафовут

Баҳо:
+ | -

Копа Америка-2021 ҳара тарафлама бошқача турнир бўлмоқда. Футбол нуқтаи назаридан олиб қараганда, икки йил аввал қўлга киритилган совринни бой беришни истамайдиган битта фаворит (Бразилия) бор. Молиявий томонлама эса, барчаси ўзгача. Турнирни кутилмаганда Аргентина ва Колумбиядан Бразилияга кўчиришди, бу эса даромадларга таъсир кўрсатмай қолмади.
Ҳамма мухлислар ҳам Жанубий Америкада коронавирус билан касалланиш ҳолати бўйича энг юқори (дунёда учинчи) ўринда турган мамлакатга боришни эплолмасликлари ёки хоҳламасликлари тайин. Атрибутика ва сувенирлар сотиб олишга ортиқча пул топиш ҳам амримаҳол. Ҳаттоки, қитъада футбол жуда қадрланса ҳам.

 

Копа Америка  ташкилотчилиги қанчага тушади?

Турнир ташкилотчилиги Евро, ЖЧ ва терма жамоалар қатнашадиган бошқа турнирларникига ўхшаш. Федерация мезбон мамлакатни танлайди (Копа-2021 ҳолатида буни икки марта қилишга тўғри келди), сўнгра у билан ҳамкорликда мусобақани ўтказади. Ишланган пулларнинг ҳаммасини КОНМЕБОЛ олади, кейин маълум қисмини терма жамоалар ва ташкилотчи мамлакатга мукофот тариқасида беради. Шу тариқа тайёргарлик харажатлари қисман қопланади. Маблағнинг муайян фоизи ҳудудлардаги термалар ёки суғурта фондларини шакллантиришга йўналтирилади. Мисол учун, пандемия оқибатларини бартараф этиш учун 27 млн. доллар ажратилди.

Копа Америка-2021ни ўтказиш ҳуқуқи Бразилияга берилди. Турнир старт арафасида кўчирилди, шу боис, лойиҳа нархидаги ўзгаришларни кузатиш имконсиз. Шунга қарамай, уларни Копа-2019 ташкилотчилигига ажратилган маблағ билан солиштириш мумкин. КОНМЕБОЛнинг 2020 йилги молиявий ҳисоботларида кўрсатилишича, Жанубий Америка термаларининг бош турнири ташкилотчилиги учун 109 млн. доллар сарфланган. Пулларнинг ҳисоботлардаги йўналиши очиқланмаяпти, лекин Копа-2020 (2021)ни ўтказиш харажатлари бўйича прогнозлар маълум.

КОНМЕБОЛ сарфларни 25 фоизга оширди - турнир 122,3 млн. долларга тушиши керак эди. Солиштириш учун: 2019 ва 2020 йиллардаги Либертадорес кубоги ташкилотчилиги учун КОНМЕБОЛ мос равишда 185 ва 183 млн. доллардан сарфлаганди. Бир ярим марталик фарқ турнир давомийлиги ва мусобақага жалб этилган ташкилотчи мамлакатлар сони билан изоҳланади.


КОНМЕБОЛ Копадан қанча топади?

Одатда, Жанубий Америка термаларининг қитъадаги бош мусобақаси 10 иштирокчини тўплайди. Сўнгги йилларда жаҳон чемпионати олдидан таркибдаги футболчилар ва тайёргарлик даражасини синовдан ўтказиш ниятида Япония, АҚШ, Австралия, Қатар ва бошқа мамлакатлар ҳам турнир қатнашчилари сафига қўшилишди. Бундай очиқлик ҳам КОНМЕБОЛ, ҳам Копанинг ўзидаги даромадларни оширишга сабаб бўлмоқда.

2018 йили КОНМЕБОЛ 227 доллар ишлади, бундан бир йил аввал эса федерация ғазнаси 206,7 млн. долларга бойиди. 10 фоизлик ўсиш ҳомийлик шартномаларининг кенгайиши билан боғлиқ бўлди, бунинг асоси сифатида эса Либертадорес кубоги кўрсатилди. Тўғри, ушбу кўрсаткичларни аввалгилари билан солиштириш имкони кам. Федерация бундай маълумотларни илк марта 2017 йилдан очиқлашни бошлаган.

2019-2020 йиллардаги маълумотлар жуда чиройли кўринмоқда. КОНМЕБОЛ биргина турнирлар ташкилотчилигидан мос равишда 487,2 ва 325,5 млн. доллардан ишлаб олди. Копа Америка-2019 ташкилотчиларга 118 млн. даромад келтирди. Либертадорес кубогидаги кўрсаткич яна кўпроқ чиқди - 300 ва 272 млн. доллардан. КОНМЕБОЛнинг 2021 йил учун прогнозида 2019 йилги даромадга қайтиш мўлжалланганди - ташкилот 487 млн. ишлаб топмоқчи.

КОНМЕБОЛнинг йиллар давомида фойда ва зарарлари ҳақида гапирадиган бўлсак, 2020 йилда ташкилот илк марта (2017 йилдан буён) минусга чиқди. Сабабларни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Зиён миқдори 14,5 млн. долларна ташкил этди, ваҳоланки, аввалги йилларда федерация фақат фойда кўрарди:

2017 йил - 1 млн. доллар фойда;

2018 йил - 243 минг фойда;

2019 йил - 28,1 млн. фойда;

2020 йил - 14,5 млн. зиён.

Коронавирус муаммолари фонида КОНМЕБОЛ Либертадорес кубогини трансляция қиладиган бош ҳамкоридан ҳам айрилди. Бразилиядаги телегигант - Globо Жанубий Америка клублари ўртасидаги бош турнир намойишини тўхтатди, DAZN эса қитъадаги Европа Лигаси - Копа Судамерикана трансляцияси бўйича шартномани узайтирмади. Бунинг оқибатида ташкилот 43,4 млн. йўқотди. Ҳозирда Жанубий Америкадаги турнир ихлосмандлари ўйинларни Fox Sports ҳамда ESPN орқали томоша қилишмоқда, уларнинг КОНМЕБОЛ билан тузган шартномаси нархи эса очиқланмаяпти.

Трансляция ҳуқуқлари бўйича тартибсизлик Испанияга ҳам таъсир кўрсатди. Ушбу мамлакатда Америка кубогини Enjoy TV намойиш этмоқда. Шундай номни аввал эшитганмидингиз? Бу Испания шимолий-ғарбидаги кичик ҳудуд - Галисия телевидениеси ҳисобланади.

 

Копа Евродан қимматми ёки йўқ?

Баъзан суперюлдузларнинг трансфер нархлари солиштирилаётганда шундай бўлади. Ҳозир яна 160 миллионли Килиан Мбаппеси бор Европа 100 миллионли Неймари бор Жанубий Америкадан олдинда. Агар турнир ташкилотчилиги нархлари ва ундаги даромадлар бўйича таққосланса, Еврога тегишли рақамлар Копадан бир неча марта каттароқ экани кўринади. Францияда ўтган Евро-2016 ташкилотчилиги учун 1 миллиард евро ажратилган, мусобақадан эса 1,916 миллиард даромад олинганди. Евро-2020 (2021) эса, коронавирус чекловларига қарамай, УЕФАга янада кўпроқ - қарийб 2,5 млрд. евро келтириши кутилмоқда: ваҳоланки, айни пайт давом этаётган турнир ташкилотчилигига 0,9-1  млрд. атрофида харажат қилинган.

Евродаги чипталар ҳам Копадагидан қимматроқ. Европа чемпионати гуруҳ босқичидаги ўйин учун чиқарилган биринчи тоифадаги чипта нархи 150 евро туради. Худди шу пулга Копа Америка финалини стадионнинг энг яхши жойида томоша қилиш мумкин. Аммо ҳозир трибуналарга мухлис қўйилмаяпти, бу эса турнир иқтисодиёти учун яна бир зарбадир.


Копа Америка-2021даги мукофотлар қандай?

Евро ва Копадаги термаларнинг потенциал даромадларини солиштиришни давом эттирарканмиз, яна фарқнинг катталигини кўришимиз мумкин. Бразилияда ўтаётган турнир ғолиби 10 млн. доллар олади. Солиштириш учун: Европа чемпионатидаги ҳар бир иштирокчи, гуруҳ босқичидаги ўйинларнинг барчасида ютқазса ҳам, 9,25 млн. еврога эга бўлади.

Копа Американинг умумий мукофот жамғармаси 22 млн. долларга тенг бўлса, Евро ғолибининг ўзи 40,5 млн. еврони қўлга киритади. Ўз навбатида, Америка кубоги бу борада КОНКАКАФ Олтин кубогидан олдинда. Шимолий Америка термаларининг барчасига 3,5 млн. доллар мукофот пули ажратилади.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 06.07.2021.
Ўқилди: 7555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.