Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Жепаров «Аш-Шабоб»нинг йирик ғаласига ҳиссасини қўшди

Баҳо:
+1 | -

Кеча ва буган Саудия Арабистонининг Зайн-Премьер-лигасида 19-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

Кеча бўлиб ўтган «Ал-Ҳилол»-«Ал-Қодисия» учрашувида риёзликлар 3:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонган бўлсалар, «Ал-Иттифоқ» ҳам «Ан-Наср» дарвоасиза 2 та жавобсиз тўп йўллаган эди.

Терма жамоамиз сардори Жепаров тўп сураётган Риёзнинг «Аш-Шабоб» клуби ўз майдонида «Нажрон СК»ни қабул қилди ва ўта йирик ғалаба қозонди. Киритилган голларнинг иккинчисига айнан Сервер муаллифлик қилгани жуда қувонарли ҳолдир. У 15-дақиқадаёқ ҳисобнинг меҳмонлар учун таассуфли кўринишига келишига сабабчи бўлди.

Турнир карвонбошиси — Жидданинг «Ал-Аҳлий» клуби эса ўз майдонида «Ал-Фотиҳ» устидан3:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, сўнгги 12 дақиқа иичда ўз дарвозасидан 3 та тўп олиб чиқиш баробарида «Аш-Шабоб»ни ҳам жадвалда олдинга ўтказиб юборди. Айни вақтда Жепаров тўп сураётган «Аш-Шабоб»да 47 очко, жиддаликларда 46 очко мавжуд. Учинчи ўриндаги «Ал-Ҳилол» 19 ўйинда 43 очко жамғарган.

«Зайн» Саудия Премьер-лигаси. 19-тур

АЛ-ҲИЛОЛ – АЛ-ҚОДИСИЯ 3:0 (2:0)
Голлар: Ю Бюнг-Су (7, 36), Кристиан Вилҳелмссон (90-пен.)

АЛ-ИТТИФОҚ – АН-НАСР 2:0 (2:0)
Голлар: Ҳамад ал-Ҳамад (8, 24-пен.)

АЛ-АҲЛИЙ – АЛ-ФОТИҲ 3:3 (1:0)
Голлар: Амад ал-Ҳусний (18), Тайсир ал-Жассам (52), Марсело Камачо (60) – Ҳамдан ал-Ҳамдан (81), Элтон (85-пен., 90+3)

АШ-ШАБОБ – НАЖРОН СК 4:0 (3:0)
Голлар: Мухтор Фаллата (6), Сервер Жепаров (15), Вендел (45, 58)

АР-РОИД – АЛ-ИТТИҲОД 2:0 (2:0)
Голлар: Абду Ҳакамий (24), Ҳамад ал-Сақур (28)

Ал-ФАЙСАЛИЙ – ҲАЖР СК 2:2 (0:1)
Голлар: Амир Дийб (47), Бадр ал-Хараший (68) – Леандро да Сильва (9), Холид Ражаб (51)

19-турнинг сўнгги учрашуви 9 февралда «Ал-Ансор»-«Ат-Таъун» клублари ўртасида бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:14, 08.02.2012.
Ўқилди: 13417 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8467]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3674]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3630]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3357]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2645]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2031]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1755]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1484]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1431]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1411]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик