«Удинезе» ҳимоячиси Йенс Ларсен фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, деб ёзади 90min портали.
Футболчи «Уотфорд»ни Евро-2020даги фаолияти билан қойил қолдирди. Ушбу клублар Поццолар оиласига тегишли, демак, музокаралар инглизлар учун катта муаммо туғдирмаслиги мумкин.
Ларсенни эса А Серияда ўйнаш варианти кўпроқ қизиқтиради.