Муборакнинг "Машъал" клуби янги мавсум арафасида финляндиялик Тони Линдебергни ўз сафига қўшиб олди. Жамоа машғулотларида қатнашаётган футболчи кеча «Спорт» телеканали мухбирларига интервьюни берди
«Мен 9 ёшимдан бери футбол билан шуғулланаман. Охирги тўрт мавсумни Финляндиянинг МАЙПА клуби сафида ўтказдим. Бу жамоадан Яри Литманен, Сами Хююпя сингари машҳур ўйинчилар етишиб чиққан».
«Ўтган чемпионат якунига етганидан сўнг мен эркин агент сифатида Туркияга келдим ва легионерлар иштирокидаги кўргазмали ўйинларда қатнашдим. Туркияга «Машъал» бош мураббийи Владимир Фомичев ҳам борган экан. Мураббий менинг ўйинимни кўриб, жамоасига таклиф қилди. Бироз ўйлаб кўргач, «Машъал» ўтишга рози бўлдим».
«Ҳозирча клуб билан бир йиллик шартномага имзо чекдим. Кейинчалик нима бўлишини вақт кўрсатади. Тўғрисини айтсам, мени янги жамоада яхши кутиб олишди. Жамоадошларим анча аҳил экан. Фақат тилни билмаганим боис мулоқот қилиш қийин бўляпти. Шу боис рус тилини ўрганишни бошлаб юбордим», дейди футболчи "Спорт"га берган интервьюси чоғида.