Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Инглиз мухлислари финалдан кейин норозилик ҳаракатини бошлади

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионати финалида учралган мағлубият бутун Британия аҳолисини қайғуга солди. Инглизлар Уеблида 60 мингдан зиёд мухлис қаршисида ўз қўлида бўлган ғалабани бой берди. Иш пеналтилар сериясига етиб боришининг ўзи инглиз мухлисларини ғазаблантирган. Қўшимча таймларда эса Aнглия ғалабага муносиброқ ўйин кўрсатилганига ишонилмоқда.

Aнглиянинг тушкунликка тушган кўплаб мухлислари финал баҳсида Жоржиё Келлини ўйиндан четлатилиши керак эди деган даъво билан мурожаат қилди. "Уч шерлар" оҳир оқибат ўйинда пеналтилар сериясида 3-2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бироқ ҳозирда ўн минглаб мухлислар ҳакам туфайли ўйин қайта ўтказилишини талаб қилиб, петиция киритмоқда. Бунга экстра-тайм сўнггида Италия терма жамоаси сардори, 36 ёшли Келлини заҳирадан майдонга тушган Букаё Саканинг ёқасидан ушлаб, йиқитгани ва потенсиал голли ҳужумни йўқ қилгани сабаб бўлган. Ушбу вазиятга ҳакам Бёрн Кюперс сариқ карточка кўрсатиш билан чекланди, холос.

Мухлислар эса ҳимоячи қилган ҳаракат қасддан бўлиб, ўзидан икки баробар кичик бўлган 19 ёшли "Aрсенал" ўспиринига ета олмаслигини биларди деган фикрда. Дарҳақиқат, италиялик фахрий ҳимоячи ўша вазият учун сариқ олди ва бу ишини атайин амалга оширган эди. Шу сабабдан интернетда вазият юзасидан кўплаб умидсиз петициялар пайдо бўлиб, ўйин қайтадан ўтказилиши керак деган фикрни илгари сурмоқда.

Мурожаатноманинг бир бандида шундай дейилади: "Aнглия ва Италия учрашуви пайтида Букайо Сакага адолатсиз муносабатда бўлишди. Жоржиньо Кьелинни унинг кўйлагидан "шафқациз" тортганига қарамай, унга қизил ўрнига сариқ берилди. Биз ҳакам бир томонлама ва Италия фойдасига ҳаракат қилганига қаттиқ ишонамиз".

Қолаверса, ўйиндан олдин кўпчилик Aнглиянинг ғалабасига ишонганлиги учун ғалабага катта тайёргарлик кўрган. Буни Борис Жонсон ҳам таъкидлаган. 19-июл Озодлик кунида, қолаверса, август ойида мухлислар (ғалаба) паради ўтказилиши керак эди. Ҳаммаси тескарисига кетгач, бутун Aнглиянинг ҳафсаласи пир бўлган. Ҳатто ўйиндан сўнг, айрим ўйинчиларга нисбатан ирқчилик, миллатчилик ва таҳқирлаш каби ҳоллар кузатилмоқда. Рэшфорд, Стерлинг, Сака, Санчонинг ижтимоий тармоқлардаги аккоунтлари расист изоҳлар билан тўлиб кетгани айтилган. Кўплаб футболчи ва алоқадор шахслар пеналтини голга айлантира олмаган Сака билан бирдамлигини ифода этган ва уни қўллаб-қувватлаган.

Жалолиддин Исматов тайёрлади

Киритилди: 11:57, 13.07.2021.
Ўқилди: 13102 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.