"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Дмитар Бербатов ҳозирча "иблислар" сафини тарк этмоқчи эмаслигини таъкидлади. Бироқ, ҳозирги вақтда майдонга жуда кам тушаётганидан хафа эканлигини ҳам яширмади.
"Ҳамон "Манчестер Юнайтед" футболчисиман. Лекин ҳозир ўзим истаганимча майдонга тушаётганим йўқ. Бу, албатта, мени хафа қилади. Шундай бўлса-да, бунда ҳеч кимни айблай олмайман. Айниқса матбуот орқали. Айтадиган гапим бўлса, у ҳолда тўғридан-тўғри мураббийнинг олдига бораман ва барчасини унинг юзига гапираман".
"Бошқа клублардан жиддий таклифлар бўлгани йўқ. Тарқалган гапларнинг деярли барчаси миш-мишлар. "МЮ"да қанча муддат ушланиб қолишимни билмайман. Билишимча, мартда шартнома муддатим автоматик тарзда узайтирилади. Бошқа айтадиган гапим йўқ", — деди Бербатов