Лионел Месси «ПСЖ»нинг кучли қизиқишларига қарамай, «Камп Ноу»да қолиши мумкин. 34 ёшли суперюлдуз 30 июнь куни клуби билан расман шартномаси якунланган эди. Шундан сўнг, каталон клуби аргентиналикни олиб қолиши сўроқ остида қолган.
Месси Копа Америкада қатнашаётган пайтда «Барса» билан музокаралари давом этаётган эди. Бироқ ҳозирга қадар айтарли ҳеч нарса ўзгармади, бир тўхтамга келинмади. Трансфер янгиликларини улашиб борувчи, журналист — Фабризиё Романо «ПСЖ» Месси учун оҳиригача курашишини таъкидлади. Бироқ каталон клуби Мессини осонликча қўйиб юбормаслиги аниқ. Буни клуб президенти Хуан Лапорта Мессининг шартномасини янгилашга яқин турганини айтганидан ҳам билиб олиш мумкин. У бир неча кун илгари испан телеканали орқали «Маrca» нашрига берган итервюсида «Мессининг шартномаси билан боғлиқ жараён ижобий кечмоқда», – деганди.
Месси «Маракана»да Бразилияни тор-мор келтириб, Америка Кубогини қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги илк маротаба терма жамоа билан йирик совринга эга чиқиши. Айни дамда у ўз рафиқаси Антонелла Рокуззо билан таътилда дам олмоқда.
Тўғри, финалда голни Ди Мариа киритди аммо Месси турнир давомида тўртта гол ва етти ўйинда бешта голли пас билан маҳсулдорлик борасида ўз термасида мутлақ етакчи бўлди. Аргентина термаси мураббийи Леонел Скалони Месси 151 маротабa термаси билан майдонга тушгани ва жароҳати билан ўйнаганини айтиб ўтди.
У итервюсида шундай дейди: «Агар сиз Мессини Копа Америкада кўрсатган матонатини ва интилишини ҳис қилганингизда эди, уни янада кўпроқ яхши кўриб, ҳурмат қилган бўлардингиз. Биз ҳатто у юқори спорт формасида бўлмаса ҳам Месси каби ўйинчисиз чемпионликка эриш олмасдик».
Мессининг ўз жонажон клубида қолиш этимоли юқори. Буни ўзи ҳам истаётганини яширмайди. Бироқ ички муҳит ва раҳбарият бошқаруви, у истагандай бўлиши керак.
Аввалроқ АҚШнинг «Интер Маями» клуби Месси билан катта маблағ эвазига икки йиллик шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси