"Пари Сен-Жермен" клуби "Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандесни қўлга киритишга ҳаракат қилди.
Goal.com тарқатган хабарга кўра, парижликлар 23 ёшли футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилишди, аммо "россонери" бу таклифга рад жавобини берди. "Милан" яқин орада Эрнандес билан хайрлашишни ният қилмаган.
Тео ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 45та учрашувида иштирок этиб, 8 гол ва 7 ассист муаллифига айланди.