Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Замбия – финалда! Гьян яна «расво» қилди

Баҳо:
+-1 | -

Эсингизда бўлса ЖЧ-2010 чорак финалида Уругвай ва Гана учрашганда Луис Суарес 120+2-дақиқада дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтарган ва қизил карточка олиб, майдонни тарк этган эди. Белгиланган пенальтидан эса Асамоа Гьян фойдалана олмаган, якунда пенальтилар сериясида Уругвай футболчилари ганаликларни мағлуб этишган эди.

Бугун бўлиб ўтган Африка миллатлар кубогининг ярим финалида ҳам Асамоа Гьяннинг «оёғи тортишиб» қолди. У 7-дақиқада замбияликлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини рисоладагидек бажара олмади. Бу ўринда Замбия дарвозабони Кеннеди Мвинега қойил қолмасдан илож йўқ. Айнан у тўп йўналишини тўғри топиб, жамоасини голдан қутқариб қолди.

Бутун ўйин давомида ганаликлар жуда катта устунликка эришганликларига қарамасдан ўйин тугашига 15 дақиқа қолганда Замбия ҳужумчиси Эммануэль Маюка гол урди – 1:0!

Ўйин сўнгига қадар ҳисоб ўзгармай қолди ва Замбия ўз тарихида учинчи марта финалга йўл олди. Қора қитъанинг энг нуфузли турнирида 15-марта қатнашаётган Замбия камида 1974 ва 1994 йилги натижаларини такрорлаши мумкин. Ўшанда улар кумуш медал эгасига айланган эдилар.

Африка миллатлар кубоги-2012. Ярим финал.

ЗАМБИЯ – ГАНА 1:0 (0:0)
Гол: Эммануэль маюка (78).
Фойдаланилмаган пенальти: Асамоа Гьян (7-Гана)
Бош ҳакам: Муҳаммад Бенуза (Жазоир)
Бата. «Эстадио де Бата».

Манба: www.stadion.uz.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи ярим финал учрашуви — Кот-д’Ивуар – Мали бугун, 9 февралга ўтар кечаси ярим тунда — Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 23:01, 08.02.2012.
Ўқилди: 12850 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.