Испания ОАВда катта можаро бошланди. Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг кичик укаси ўз твиттерида Моуриньони ва унинг онасини ҳақорат қилган.
Гап шундаки, Жоже Моуриньонинг Мадридни тарк этиши борасидани хабарлар кўпайиб кетгач, интернет сайтларида унга нисбатан кескин фикрлар кўпайиб кетди.
Гонсало Игуаиннинг укаси бўлмиш Лаутаро Игуаин ўз твиттерида мадридликлар устозини яхшигина ҳақорат қилган: "У мадридни тезда тарк этиши керак, чунки у "Барса"ни мағлуб этишни билмайди. Жамоани пароканда қилди. Бузуқдан бўлган Моур, йўқол!" - айнан мау шундай сўзларни кичик Игуаин ўз твиттерига ёзиб қолдирган.
Ушбу ҳақоратли сўзлар дарҳол сайт томонидан ўчирилган. Аммо, бир қанча мадридлик фанатлар ўша постни сақлаб қўйишга эришган. Бугун эса ўша постлар барча испан сайт ва нашрларига жойлаб ташланган, дея хабар бермоқда tribalfootball.com.