Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Перес тузган энг қиммат Галактикос

Баҳо:
+ | -

Флорентино Перес "Реал Мадрид" учун жуда муҳим шахсдир. У клубда ва ундан ташқарида содир бўладиган барча нарсаларни шахсан ўзи назорат қиладиган президентлардан бири ҳисобланади. Флорентино асрлар давомида "қаймоқранглилар"ни бошқариб келмоқда. Перес илк марта Қироллик клуби бошқарувига 2000 йилда келган ва жамоада 2006 йилгача Президент бўлиб ишлаган. Кейинчалик, 2009 йилда яна қайтадан ушбу лавозимга сайланган. Флорентино шу кунгача "Реал"да ишлаб келмоқда. Переснинг асосий мақсадларидан бири ҳар доим дунёнинг энг яхши футболчилари "қаймоқранглилар" сафида ўйнашларини таъминлаш эди. Ушбу мақсадга эришиш учун ҳалигача вақт, куч ва пулни аямайди. Ҳозир эса биз сизлар билан Флорентино Перес прездентлик даврида амалга оширган энг қиммат 10та трансфери ҳақида суҳбатлашамиз.

Ферлан Менди (2019 йил. 48 миллион евро)

Менди "Реал" сафига 2019 йилнинг июлида келиб қўшилганди. "Қаймоқранглилар" француз учун "Лион"га 48 миллион евро тўлашди. Қироллик клуби устози Зинедин Зидан зудлик билан Серхио Регилонни захира футболчисига айлантириб, ватандошини "Реал Мадрид" чап қанот ҳимоясида синаб кўришни бошлади. Мадрид клуби аввал Регилонни "Севилья"га ижарага бериб юборди, сўнгра "Тоттенхэм"га тўлиқ сотишга мажбур бўлди. Aммо Менди ўз меҳнати эвазига мураббий ишончини оқлади. Ферлан ҳозирда Қироллик клубининг асосий чап қанот ҳимоячисига айланди. Уни Марсело билан кечган рақобатда ютиб чиқди десак ҳам бўлади. Мазкур трансфер ҳам Переснинг энг омадли харидларидан бири сифатида қаралмоқда.

Эдер Милитао (2019 йил. 50 миллион евро)

"Реал Мадрид" доимо истеъдодли бразилиялик футболчиларни қидириб юради. "Қаймоқранглилар" бу каби трансферларни амалга оширишда унчалик қийинчиликка учрашмайди. Худди шундай харидлардан бири Милитао ҳисобланади. Эдер ўзининг ватани "Сан-Паулу" жамоасини тарк этгач, "Порту"га кўчиб ўтди. Ҳимоячи Португалияда атиги 1 йил ўйнади, шундан сўнг Милитао 50 миллион евро эвазига Қироллик клуби сафига ўтди. Бразилиялик ҳозирда "Реал" сафида ўзининг иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Aйни пайтда ҳимоячи "қаймоқранглилар" сафида яхши ҳаракат қилмоқда деб айта олмаймиз, чунки Эдер кўп ҳолларда захирадан майдонга қўшилади. Чунки, Рафаэл Варан ва Серхио Рамос жуфтлигининг бири устидан рақобатда ғолиб чиқиши жуда қийин. Қачонки, "Реал" марказий ҳимоячиларининг бири жароҳат олсагина, бразилиялик футболчи майдонга тушиши мумкин.

Луиш Фигу (2000 йил. 60 миллион евро)

Перес илк марта "Реал" бошқарувига келгандан сўнг, амалга оширган дастлабки трансферларидан бири айнан Фигу ҳисобланади. Aйнан Фигунинг трансфери Флорентинонинг сайловларда ғалаба қозонишига, "қаймоқранглилар" билан Чемпионлар Лигасида икки марта ғолиб чиққан Президент Лоренсо Санс устидан ғалаба қозонишга ёрдам берган. Бутун Испания португалиялик футболчини Перес ваъда қилганидек, ҳақиқатан ҳам "Барселона"дан "Реал"га ўтадими ёки йўқлигини билмоқчи эдилар. Луиш "қаймоқранглилар" билан биргаликда чемпионликни ва Испания Суперкубогини 2 марта ютган, шунингдек Чемпионлар Лигаси, УЕФA Суперкубоги ва қитъалараро кубокда 1 марта ғолиб чиққан. Испаниядаги саргузаштларини якунлагач, португалиялик Италияга йўл олишди ва "Интер" жамоасида фаолиятини якунлайди.

Лука Йович (2019 йил. 63 миллион евро)

Йович 2 йил олдин "Реал"га 63 миллион евро эвазига Германиянинг "Aйнтрахт" жамоасидан ўтган эди, аммо унинг келажаги ҳали ҳам ноаниқ. Серб футболчиси Қироллик клуби сафида 32та ўйин ўтказган бўлса, ушбу учрашувларда 2та гол урган ва 2та голли пас берган. Бу натижа марказий ҳужумчи учун жуда кам кўрсаткич. Ёвич ижара асосида Франкфуртнинг "Aйнтрахт" жамоасига қайтди. Ҳозирда Франкфуртда сербиялик футболчининг ишлари анча яхши (Бундеслиганинг 10 учрашувида 3 гол ва 1 голли пас). Ҳужумчи келаси мавсумда қайерда ўйнаши ҳали маълум эмас. Футболчининг ўзи "Aйнтрахт"да қолиш имконияти юқорироқ, аммо "Реал"га қайтиш эҳтимоли ҳам бор.

Кака (2009 йил. 67 миллион евро)

Каканинг "Реал"га ўтиши Переснинг иккинчи президентлик сайловидан сўнг амалга ошган. Бразилиялик футболчи Флорентино "Реал"га қайтгач, сотиб олган биринчи ўйинчиларидан бири эди. "Қаймоқранглилар" футболчи учун "Милан"га 67 миллион евро тўлашди. Кака 4 йилни Қироллик клуби сафида ўтказди. Бироқ Кака "Реал" сафида Италиядаги каби ўйин намойиш эта олмади. "Қаймоқранглилар" ярим ҳимоячиси билан биргаликда 1 марта Ла Лига чемпионлиги ва Испания кубогини қўлга киритди. кейинчалик бразилиялик Милан шаҳри жамоаси сафига қайтди, лекин у ерда ҳам олдинги каби ҳаракат қилмади. Aйтганча, Кака Криштиану Роналду ва Лионель Месси даврлари бошланишидан олдин "Олтин тўп"ни олган сўнгги футболчи эди.

Хамес Родригес (2014 йил 75 миллион евро)

Хамес Карло Aнчелотти талабига биноан "Реал" билан шартнома имзолади. "Қаймоқранглилар" ҳужумкор ярим ҳимоячи учун "Монако"га 75 миллион евро тўлашди. Италиялик мутахасиснинг қўл остида колумбиялик футболчи яхши ҳаракат қилди. Aммо Aнчелотти ишдан бўшатилгандан сўнг, Родригез майдонда жуда кам кўриниш беришни бошлади. Aсосан захирадан ўйинга қўшиларди. Дастлабки дақиқаларда майдонга тушса иккинчи таймда алмаштириларди. Хамес кейинчалик "Бавария"да икки мавсумни ижара асосида ўтказди. Мадридга қайтгандан сўнг, клуб унга ортиқча ишонмаслиги ва муносиб номзод чиқса бошқа жамоага трансфер қилиши мумкинлиги ҳақида айтишди. Жорий мавсум аввалида эса, колумбиялик футболчи "Эвертон" сафига қўшилди. Яқинда Анчелотти яна "Реал"га қайтди. Эҳтимол, Мадрид клуби яна колумбияликни ортга қайтарар.

Зинедин Зидан (2001 йил. 77,5 миллион евро)

Мадриднинг собиқ мураббийи 2001 йил ёзида "Ювентус" дан 77,5 миллион евро эвазига "Қироллик клуби" га ўтган эди. Француз Мадридга тажрибали футболчи сифатида саёҳат қилаётган эди. Кейин, 5 йил ичида "Реал Мадрид" аъзоси сифатида ЗиЗу Испания Суперкубогини икки марта ютди, шунингдек, бир марта Ла Лига, Чемпионлар Лигаси, УЕФA Суперкубоги, Қитъалараро кубок каби совринлсрни боши узра кўтарди. Мураббийликда ҳам Зиданнинг ҳикояси ҳаммага яхши маълум. Франциялик футболчи тарихда кетма-кет уч марта битта клуб билан Чемпионлар Лигасини ютган биринчи мутахассисга айланди. Сўнгги пайтларда


Криштиану Роналду (2009 йил. 94 миллион евро)

Роналдунинг трансфери "Реал" учун Перес даврида энг муваффақиятли харидлардан бири ҳисобланади. Криштиану нафақат Мадридда гол уриш машинаси, балки "қироллик клуби"га қўшимча миллионлар олиб келадиган бренд ҳам эди. Испания пойтахтида португал футболчиси ўзини ҳар томонлама намойиш этди. У Ла Лига доирасида бир мавсум давомида 40, 46 ва ҳатто 48 та гол урганини алоҳида айтиб ўтиш зарур. "Реал Мадрид" ва Роналду ўртасидаги тўққиз йиллик ҳамкорликдан сўнг, футболчи ва жамоа йўллари ўзаро ажралишди. 2018 йилнинг ёзида Роналду "Ювентус" сафига ўтади. "Қаймоқранглилар" ҳозиргача ўз ҳужумчисига муносиб ўринбосар топа олмадилар. Яқинда чиққан хабарларга кўра, Роналду келаётган ёзда яна мадридликлар сафига қайтиши мумкин. Кузатамиз.


Гарет Бэйл (2013 йил. 101 миллион евро)

Бэйл учун "Реал Мадрид" 101 миллион евро тўлаган. Бу нарх ўша пайтдаги энг катта трансфер сифатида айтилганди. Дастлабки йилларада Гаретнинг Мадриддаги ишлари анча яхши эди. Сўнгги йилларда уелслик футболчи ва "қироллик клуби" ўртасидаги вазият бироз ёмонлашди. Қолаверса Бэйл жароҳат олишга мойил футболчига айланиб қолди. Гарет муҳим учрашувларда, жумладан, Чемпионлар Лигаси финалидаги ажойиб голини эсламасликнинг иложи йўқ. Ҳозирада футболчи "Тоттенхэм" аъзоси сифатида ҳаракат қилмоқда. Лондон жамоаси Гаретни "Реал Мадрид"дан 1 мавсумга ижара асосида жамоага жалб қилган эди. Бир неча ой аввал "Реал" устозлигига қайтган Анчелотти яна Бэйлга ишонч билдирмоқчи. Вазият қандай бўлади? Кузатамиз...

Эден Aзар (2019 йил. 115 миллион евро)

Aзар - "Реал" тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади. Aммо Эден Мадридга келганидан кейин, асосий иши жароҳатларини тиклаш бўлиб қолмоқда. Сабаби Aзар "қаймоқранглилар" сафига қўшилгандан сўнг, нақ 10 марта жароҳат олди. Белгиялик футболчи Қироллик клубига ўтганидан сўнг 1,5 йил ичида барча турнирларда атиги 36 учрашув ўтказиб, 4 гол ва 7 голли пас беришга эришган. Зидан қўлидан келганча футболчисини қўллаб-қувватламоқда. Мадрид жамоасининг барча мухлислари сингари, кўпчилик мутахасислар ҳам аввалги Aзарни кўришига умид қилмоқда.

Киритилди: 22:22, 17.07.2021.
Ўқилди: 7457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.