Италиянинг «Парма» клуби дарвозабони ва жаҳон чемпиони Жанлуиджи Буффон ўз ватандоши Жанлуиджи Доннарумманинг бир кун келиб «Олтин тўп»ни ютишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу соврин фақат биргина дарвозабон, яъни афсонавий Лев Яшинга тақдим этилган эди.
«Менинг фикримча, у «Олтин тўп»ни албатта олиши керак. Ўз фазилатлари ва кўрсатган ўйинлари учун ҳам Жанлуиджи «Олтин тўп»га ҳақли.
Ёшлигингиздан сизнинг мақсадингиз ҳар доим максимал даражага интилиш бўлиши керак. Жижи катта меҳнат қилмоқда ва у тўғри йўлда", - дейди Буффон.
Аввалроқ Доннарумма Италия терма жамоасига Европа чемпионлигини ютишда катта ёрдам берган эди. У якунда мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.