«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Жо Гомес тиззасидан олган жиддий жароҳатидан тикланди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Юрген Клопп айтиб ўтди.
«Жо машғулотларда жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Айтишимиз мумкинки, у энди лазаретда қолмайди. Тўғри, айни пайтда у юз фоиз тайёр эмас, аммо барчаси нисбатан яхши кетмоқда», - дейди Клопп клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Маълумот учун, АПЛ янги мавсуми биринчи турида «Ливерпуль» «Норвич» билан ўйнайди. Баҳс 14 август куни бўлиб ўтади.