Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Кьеллини: «Иброҳимович ҳеч кимни ўлдиргани йўқ, аммо у жазоланиши керак»

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчиси Златан Иброҳимович яна бир бор рақиб жамоа футбочлисининг юзига мушт туширди.

Италия Кубоги ярим финалидан ўрин олган «Ювентус»га қарши ўйинда Иброҳимович туринликлар дарвозабони Марко Сторарининг юзига урган. Бу ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда. Воқеа видеосини бу ерда кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, худди шунга ўхшаш воқеа ўтган ҳафта «Наполи»га қарши чемпионат учрашувида содир бўлган ва ўшанда неаполликлар ҳимоячиси Сальваторе Арониканинг юзига урган швециялик ҳужумчи учта ўйинга четлатилган.

Юз берган воқеа хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, «Ювентус» ҳимоячиси Жоржио Кьеллини «Милан» футбочлиси жазоланиши кераклигини айтиб ўтди.

«Иброҳимовичга нима бўлган ўзи? Ҳеч қандай шахсий масала йўқ бу ерда. Менимча, бунда ҳам ўтган якшанба куни «Милан» ва «Наполи» ўртасидаги ўйинда ҳодиса такрорланди, холос», деди Кьеллини.

«Умид қиламанки, кеча содир бўлган воқеани кимдир кўрган ва телевидение бунга эътиборни жалб қилади. Ҳа, баъзан ҳиссиётларни жиловлай олмай қолган вақтда ҳар нарса бўлиши мумкин, аммо ҳар ким қилмиши учун жазоланиши керак», деди «Ювентус» футболчиси.

«Тўғри, Иброҳимович ҳеч кимни ўлдириб қўйгани йўқ, аммо у якшанба куни қилган ишини такрорлади — бошқа бир кишининг юзига урди. Нима учун бундай бўлганини фақат тахмин қилишим мумкин, холос», деди «Ювентус» ҳимоячиси Жоржио Кьеллини.

Манба: www.sports.ru

«Милан»дан эълон: «Даромадли иш! Кучлироқ дам солиб, ўқиб қўядиган домлаларни ишга оламиз!»

 

Киритилди: 21:04, 09.02.2012.
Ўқилди: 11401 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.