"Манчестер Сити" вингери Рахим Стерлинг "Барселона"нинг асосий нишонига айланган, дея хабар бермоқда журналист Тот Коста.
Маълум бўлишича, англиялик футболчининг "шаҳарликлар" таркибида келажаги мавҳумлигича қолмоқда.
"Кўк-анорранглилар" футболчиси Антуан Гризманн Каталония клубини тарк этишга яқин турган бир пайтда Стерлингга қизиқиш янада ортмоқда, бироқ 26 ёшли футболчининг трансфери анчагина мураккаб бўлиши мумкин.