«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум нега эркин агент бўлганида нима учун «Барселона» ўрнига Париж клубини танлаганини айтиб берди.
«Танлаш қийин бўлди. Мен болалигимдан «Барселона»нинг мухлиси бўлганман.
Биз ушбу жамоа билан музокара олиб бордик, мен Испания клубига ўтмоқчи эдим, шунингдек, «ПСЖ» ва бошқа клублардан ҳам таклиф бор эди.
«ПСЖ» мен билан «Барса»дан ҳам олдинроқ мулоқот қила бошлаганди. Биз баъзи фикрларни муҳокама қилдик, аммо бу тўлиқ маънода музокаралар эмас эди. «Барса» менга қизиқиб қолганидан кейин «ПСЖ» яна таклиф билан чиқди. Мен Леонардо билан, кейинчалик «Тоттенхэм» орқали таниш бўлган Почеттино билан гаплашдим - у билан бир марта суҳбатлашдим, чунки у мени Парижга таклиф қилмоқчи эди.
Почеттино менга «ПСЖ» қандай лойиҳани қураётганини тушунтирди. Клуб нафақат Франциядаги, балки Европадаги совринларни ҳам ютишни истаётганини тушунтирди. У клуб қандай эканлигини айтиб берди. Мен буни қизиқарли лойиҳа деб ўйладим ва таклифларни тинглашга тайёр эканлигимни айтдим.
Шу пайтдан бошлаб музокаралар бошланди. Ҳаммаси жуда яхши кетаётгани йўқ эди, лекин улар мен билан шартнома имзолаш учун ҳамма нарсани қилишди. Кейин эса мен уларнинг таклифини қабул қилдим», - дея «RMC Sport» нашри футболчисининг сўзларини келтиради.