Испаниянинг «El Gol Digital» нашри хабарига кўра, «Ливерпуль» «Бетис» ярим ҳимоячиси Набил Фекир билан шартнома имзоламоқчи.
Қизиғи шундаки, Фекир 2018 йилда «Ливерпуль» футболчисига айланиш арафасида эди. Бироқ, қандайдир сабабларга кўар, ушбу трансфер амалга ошмаган эди.
Испания клуби французни қанчага сотиши ҳақида маълумот берилмаган, аммо яхши таклиф бўлса, Фекирни қўйиб юборишга қарши эмас.
Айни пайтда, трансфермаркет портали Набилнинг нархини 25 миллион еврога баҳолаган.