Профессионал футбол тарихида майдонга тушган энг ёш футболчи ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Маурисио Балдивесо - профессионал футболда дебют қилган энг ёш футболчи (12 ёш и 362 кун)
Мазкур ғаройиб воқеа 2009 йил 19 июль санасида Боливия чемпионатида «Аурора» ва «Ла-Пас» жамоалари иштирокидаги баҳсда рўй берган. Мезбон жамоа бош мураббийи Хулио Сесар Балдивесо таркибдаги жароҳатлар кўпайиб кетганидан учрашув якуни арафасида 12 ёшли ўғлини майдонга туширган. Маурисио қисқа вақт ичида 3 бор тўпга тегиниб, стандарт вазият ишлашга улгурган. Бир вазиятда рақиб футболчиси унга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун бутун стадион қоидабузарга нисбатан ҳуштаквозлик қилган. Маурисио ҳозир 24 ёшда ва Боливия чемпионатидан нарига ўта олганича йўқ.