Мана сон-саноқсиз миш-мишлар, узоқ кутишлар ва трансферлар ойнасидан сўнг Жейдон Санчо «Манчестер Юнаетд»га келиб қўшилди. Инглиз вингери клубга 73 миллион фунт стерлингга тушди. Бу эса режа бўйича «қизил иблислар» ҳужумини кучайтиришга хизмат қилиши керак. Ўтган мавсумда клуб Премиер лигада жами 73 та гол урган. Санчонинг жамоага қўшилиши билан ҳужум янада ранг-баранг кўринишга эга бўлади. Сулшернинг янги мавсумдаги ҳужум чизиғи ҳақида икки оғиз фикр билдирамиз.
Санчонинг келиши эндиликда клубнинг ёш уэлслик футболчисига камроқ дақиқалар тақдим этади. Жеймс ўтган мавсумда Премиер лигада жами 900 дақиқадан кўпроқ ҳаракат қилган. Ушбу шартнома Маркус Решфорднинг позициясига ҳам таъсир этиши мумкин. У эндиликда чап қанот ҳужумчисидан фарқли ўлароқ, марказлашади. Ўтган мавсум Сулшер жамоасида Кавани ва Гринвуд жуфтлиги яхши самар берганига гувоҳ бўлгандик. Ёш футболчининг тезлиги ва тажрибали форварднинг ҳаракатлари муваффақиятли чиққан эди. Санчонинг келиши эса бу жуфтлик ҳаракатларига ижодийлик қўшиши мумкин. 2020-2021 йилги мавсумда чапда Марциал ўнгда эса Решфорд кўпроқ ҳаракат қилди. Эдинсон эса асосан марказ билан боғланган эди.
Марциал ўтган мавсум анча кам кўриниш берди ва тўртта гол ура олди, холос. Янги мавсумдан Санчо ва Марциал тандеми ҳосил қилинса, унинг ёрдами билан французнинг ишлари юришиб кетиши аниқ. «Боруссия»да 137 та ўйинда 64 та голли узатма қайд этган Санчодан маҳсулдорлик кутиш ўринли бўлади, албатта. Бу борада норвегиялик мутахассис қарорларига кўп нарса боғлиқ. Агар юқоридаги жуфтлик варианти синаб кўрилса, фойдадан ҳоли бўлмайди.
Сулшер энди ҳар бир ўйинда Каванига имконият бера олмайди. Негаки, уни қўлида етарлича танлов мавжуд. Олдинда 3 та инглиз ёшларининг ҳаракати катта эҳтимол билан ўзини оқлайди. Уларни устунлиги эса асосан тезлигида. Решфорд ва Гринвуд ўйин давомида алмашиниб ҳаракат қилишига ҳожат қолмайди. Чунки энди майдонда уларни боғлайдиган Санчо бўлади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Сулшер ҳужумида Решфорд ўта муҳим фигурага айланган. У ўтган мавсум давомида барча турнирларда 57 марта майдонга тушган. Бу клуб миқёсида иккинчи кўрсаткичдир. Кавани эса кечроқ майдонда ҳаракат бошлаганига қарамай, сўнгги 11 та ўйинда 10 та гол ва 3 та ассист муаллифига айланди. Умуман олганда энди Сулшер ҳужумда истаганича ижодкорлик қилиши мумкин. Бугун клуб одиндаги уч инглиздан ташқари, Кавани, Жеймс Диалло каби ижрочиларга эга бўлди. Яна шуни ҳам унутмаслик керакки, уларни сифатли узатма билан таъминлаб турувчи Бруно Фернандеш уларнинг ортида ҳаракат қилади.
Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси