«Манчестер Юнайтед» футболчиси Алекс Теллес тўпиғидан олган жароҳати туфайли бир неча ҳафта сафдан чиқди.
Футболчининг бу жароҳати ҳақида «манкунианликлар» устози Оле-Гуннар Сульшер хабар берган.
«У сирғалиб, тўпиғини бураб қўйди ва шу сабабли бир неча ҳафтани ўтказиб юборади. Умид қиламанки, жароҳат унчалик жиддий эмас », - дея норвегиялик мутахассис вазиятни тасвирлаб берди.